UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  5 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Саудия Арабистонида U-20 Араб чемпионати старт олди Янгиликлар

Саудия Арабистонида U-20 Араб чемпионати старт олди

Шу кунларда Саудия Арабистонининг учта шаҳрида U-20 Араб чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақада 16та жамоа иштирок этяпти. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган. 17 февраль куни старт олган мусобақа 5 мартга қадар давом этади. 

"A" гуруҳи - Мавритания, Тунис, Ироқ, Қувайт.

"B" гуруҳи - Марокаш, Мадагаскар, Джибути, Баҳрайн. 

"C" гуруҳи - Саудия Арабистони, Фаластин, Жазоир, Миср. 

"D" гуруҳи - Судан, Ливия, БАА, Сенегал. 


Шуни айтиш лозим, U-20 Араб чемпионатига араб бўлмаган давлатлардан Мадагаскар билан Сенегал ҳам таклиф этилган. 

"A" ва "B" гуруҳлари 1-турида қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Ироқ - Тунис 1:2

Мавритания - Қувайт 2:0 

Марокаш - Баҳрайн 4:2

Мадагаскар - Джибути 4:3 


Ўйинлар Саудия Арабистонининг учта шаҳрида ўтказилмоқда: Ар Риёд, Даммам ва Хобар. Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Абдул Азиз бин Турки Ал Файсал мусобақа олдидан барча иштирокчиларга омад тилади. 

Маълумот учун, U-20 Араб чемпионати биринчи марта 2011 йил Марокашда, орадан бир йил ўтиб Иорданияда ўтказилган. Илк мусобақанинг ғолиби Марокаш ва иккинчи чемпион Тунис ҳисобланади. 

2014 йил ушбу мусобақани Қатарда ўтказиш варианти кўрилганди, бироқ нимадир сабаб бўлиб бекор қилинган. Мана энди орадан шунча вақт ўтиб бу йил яна ташкил қилинди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика