UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  61 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олмаганимиз сабабли турнирни эрта тарк этдик" Янгиликлар

Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олмаганимиз сабабли турнирни эрта тарк этдик"

Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси бош мураббийи Солиҳ Алмуҳаммадий Японияга қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугун яхши ўйин ўтказдик, йигитлар майдонда қониқарли ҳаракат қилишди, лекин натижага эриша олмадик. Учрашув давомида кўпгина вазият яратдик, бироқ уларни голга айлантира олмадик. Вазиятларни голга айлантира олмаганмиз сабаб турнирни эрта тарк этаяпмиз, агар Хитой билан бўлган учрашувда имкониятлардан фойдалана олганимизда, бугун кейинги босқичга йўл олган бўлардик. Иккита пенальти белгиланиши керак бўлган вазият юзага келганди, бироқ ҳакам бошқача қарор чиқарди.

- Сўнгги икки ўйинда яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз сабаб турнирни тарк этяпмиз, дедингиз. Кўпгина жамоаларнинг мураббийи ҳам шу сабабни келтиришяпти, буни қандай изоҳлайсиз?

- Футболчиларнинг ёши бунга сабаб деб ўйлайман, уларда тажриба деярли йўқ ва шу сабаб улар муҳим паллаларда ўзини йўқотиб қўйишмоқда.

- Жамоангизнинг турнирдаги иштироки ҳақида фикларингизни айтиб ўтсангиз.

- Ишонаманки, ушбу таркиб ҳали ўзини кўрсатади, бизнинг футболчилар ҳали жуда ёш ва улар ўз клубларида кам ўййн амалиётига эга бўлишмоқда, қолаверса, уларда совуққонлик йўқ. Хитой терма жамоасига мағлуб бўлганимиз бизга қимматга тушди, улар бизни яхши ўрганиб чиқишган экан. Бир қанча футболчиларимиз турнирда бизга ёрдам бера олишмади, бунга сабаб сифатида улар тўп тепадиган клубларга футболчиларга рухсат бермаганлигини келтириш мумкин.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика