UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  0 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  23 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олмаганимиз сабабли турнирни эрта тарк этдик" Янгиликлар

Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олмаганимиз сабабли турнирни эрта тарк этдик"

Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси бош мураббийи Солиҳ Алмуҳаммадий Японияга қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугун яхши ўйин ўтказдик, йигитлар майдонда қониқарли ҳаракат қилишди, лекин натижага эриша олмадик. Учрашув давомида кўпгина вазият яратдик, бироқ уларни голга айлантира олмадик. Вазиятларни голга айлантира олмаганмиз сабаб турнирни эрта тарк этаяпмиз, агар Хитой билан бўлган учрашувда имкониятлардан фойдалана олганимизда, бугун кейинги босқичга йўл олган бўлардик. Иккита пенальти белгиланиши керак бўлган вазият юзага келганди, бироқ ҳакам бошқача қарор чиқарди.

- Сўнгги икки ўйинда яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз сабаб турнирни тарк этяпмиз, дедингиз. Кўпгина жамоаларнинг мураббийи ҳам шу сабабни келтиришяпти, буни қандай изоҳлайсиз?

- Футболчиларнинг ёши бунга сабаб деб ўйлайман, уларда тажриба деярли йўқ ва шу сабаб улар муҳим паллаларда ўзини йўқотиб қўйишмоқда.

- Жамоангизнинг турнирдаги иштироки ҳақида фикларингизни айтиб ўтсангиз.

- Ишонаманки, ушбу таркиб ҳали ўзини кўрсатади, бизнинг футболчилар ҳали жуда ёш ва улар ўз клубларида кам ўййн амалиётига эга бўлишмоқда, қолаверса, уларда совуққонлик йўқ. Хитой терма жамоасига мағлуб бўлганимиз бизга қимматга тушди, улар бизни яхши ўрганиб чиқишган экан. Бир қанча футболчиларимиз турнирда бизга ёрдам бера олишмади, бунга сабаб сифатида улар тўп тепадиган клубларга футболчиларга рухсат бермаганлигини келтириш мумкин.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика