UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  0 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  3 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13

Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди? Янгиликлар

Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси бугун "Mirabror Usmanov Cup-2025" доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан тўқнаш келади.

"Ўртоқлик учрашувлари бўлса ҳам ушбу мусобақага жиддий эътибор қаратганмиз. Эртанги учрашувда ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Ўзбекистон билан сўнгги Осиё Кубокларида тўқнаш келган эдик ва келажакда ҳам ушбу жамоа билан ўйнаймиз.

Ўзбекистон анча кучли терма жамоа. Эртанги ўйин қизиқарли бўлишини кутяпман. Биз ушбу мусобақа орқали ўз мақсадларимиз сари қадам қўйишда давом этишни мақсад қилганмиз" - дея фикр билдирди "Ал-Ула" футболчиси Файсал Ал Асмари.


"Ёзги танаффусдан сўнг яна майдонга қайтдик ва Ўзбекистонга қарши учрашувга тайёргарлик кўришда давом этяпмиз. Кўпчилик футболчилар ўз клублари билан мавсум олди йиғинларда иштирок этишмоқда. Энди эса биз терма жамоа йиғинига келиб қўшилдик.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон ва Японияга қарши ўйнаймиз. Осиё "гигант"лари. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, биз яқиндагина клубларимиз билан йиғинда эдик. Энди эса ушбу мусобақада имкон қадар яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз" - дея фикр билдирди жамоа сардори ва "Неом" клуби аъзоси Муҳаммад Ал Давсари.


Эслатиб ўтамиз, "Mirabror Usmanov Cup-2025" мусобақасидан ўрин олган Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 учрашуви бугун соат 20:00да "ЖАР" стадионида бўлиб ўтади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика