UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  13 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  428 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

"Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас" — Диёр Имомхўжаев Янгиликлар

"Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас" — Диёр Имомхўжаев

Рио Фердинанд Саудия Арабистонига йўл олган Криштиану ҳақида фикр билдириб, нозик бир масалага эътибор қаратди.

Ўз вақтида Бекхэм ёки Лэмпарднинг АҚШ лигасига ўтиши қарсаклар билан кутиб олинганди. Бугун эса Криштианунинг Саудия Арабистонига келгани ортга ташланган қадам сифатида баҳоланмоқда. 

Биз ғирт нейтрал одам сифатида айта оламизки, Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас. Шунчаки ғарб учун ўз қарашлари ва анъаналари муҳимроқ. Шарққа қараб юриш эса жамоатчилик томонидан барибир у қадар илиқ қарши олинмайди. Хавининг Қатарга, Роналдунинг Саудия Арабистонига келиши ва ҳоказо. Ғарб ҳаттоки Қатар ўтказиши керак бўлган мундиаль билан ҳам камида 6 йил курашди. 



Афсуски, бизда ҳам моҳият қолиб, солиштиришга бўлган уриниш кучли. Биз "қандай қилиб рақобатбардош футболчиларга эга бўлиш мумкин?" деган саволдан кўра, "Криштиану кучлими ёки Месси?" қабилидаги саволни ўртага кўпроқ қўямиз. Сизнингча, Криштиану нимада ютказди:

▪️ даромад кўришдами?     

▪️ қадр-қимматни сақлаб қолишдами?

▪️ одамлар эътиборидан қолишдами?

▪️ футболдан кейинги фаолияти учун қадам қўйишдами?



Саудия Арабистони жуда катта пул тўлаяпти. Саудияда ҳамма унга домлажон деб мурожаат қилади. Бутун дунё барибир Криштиану ҳақида ёзяпти, уни муҳокама қиляпти. У футболдан кейин ҳам араблар билан ишлайди, қандайдир элчи бўлади, юз бўлади ва ҳоказо, аммо футболдагидан кам пул топмайди. Яна нима керак?

Криштиану фақатгина вақтга ютказди ва Саудия Арабистонига бориш қарори билан буни расман тан олди. Сиз вақтдан устун келган кимнидир биласизми?

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика