UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  0 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  3 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  5 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  7 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0

Сарвар Холматов: "Иттифоқ-Навоий" вақтинчалик жамоа эмас" Янгиликлар

Сарвар Холматов: "Иттифоқ-Навоий" вақтинчалик жамоа эмас"

Хабарингиз бор, жорий мавсумдан "Иттифоқ-Навоий" жамоаси Б Про-Лигада иштирок этмоқда.

Биз мазкур жамоа сардори, тажрибали футболчи Сарвар Холматов билан боғланиб, “Иттифоқ-Навоий"нинг келажакдаги режалари хусусида интервью ташкилладик.

- Клубимиз-Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигида мусобақаларда иштирок этмоқда - дейди Сарвар Холматов. - Ўз навбатида жамоамиз вақтинчалик ташкил этилган эмас, келажакда юқори марраларни забт этишни мақсад қилганмиз. Бу йилги мавсумда жамоамиз олдидаги вазифа А ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритишдан иборат.

Ҳомийларимиз кўмаги остида яқин орада "Иттифоқ-Навоий” жамоасининг янги замонавий стадиони ва машғулотлар базасини барпо этиш ишлари режалаштирилмоқда. Клуб раҳбарияти, хусусан Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи раиси ўзи бош-қош бўлган холда мана шу олдимизда бажарилиши оширилиши лозим бўлган ишларни назоратига олган. Ҳар бир ўтказаётган учрашувларимизда Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи вакиллари иштирок этиб келмоқдалар.

Жамоамиз уй ўйинларини ҳозирча Қизилтепа туманидаги стадионда ўтказиб келмоқда. "Иттифоқ-Навоий" жамоаси Ўзбекистон кубоги баҳсларининг 1/16 босқичига йўлланмани қўлга киритди. Насиб қилса, астойдил ҳаракат қилиб кубок баҳсларида имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз. Яқин кунларда Ўзбекистон кубоги 1/16 босқичи баҳсларига қуръа ташланади ва навбатдаги рақибимизни билиб оламиз. Ҳозир бор эътиборимизни кубок баҳсларига қаратганмиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика