UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  0 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  17 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1

Сарвар Холматов: "Иттифоқ-Навоий" вақтинчалик жамоа эмас" Янгиликлар

Сарвар Холматов: "Иттифоқ-Навоий" вақтинчалик жамоа эмас"

Хабарингиз бор, жорий мавсумдан "Иттифоқ-Навоий" жамоаси Б Про-Лигада иштирок этмоқда.

Биз мазкур жамоа сардори, тажрибали футболчи Сарвар Холматов билан боғланиб, “Иттифоқ-Навоий"нинг келажакдаги режалари хусусида интервью ташкилладик.

- Клубимиз-Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигида мусобақаларда иштирок этмоқда - дейди Сарвар Холматов. - Ўз навбатида жамоамиз вақтинчалик ташкил этилган эмас, келажакда юқори марраларни забт этишни мақсад қилганмиз. Бу йилги мавсумда жамоамиз олдидаги вазифа А ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритишдан иборат.

Ҳомийларимиз кўмаги остида яқин орада "Иттифоқ-Навоий” жамоасининг янги замонавий стадиони ва машғулотлар базасини барпо этиш ишлари режалаштирилмоқда. Клуб раҳбарияти, хусусан Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи раиси ўзи бош-қош бўлган холда мана шу олдимизда бажарилиши оширилиши лозим бўлган ишларни назоратига олган. Ҳар бир ўтказаётган учрашувларимизда Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи вакиллари иштирок этиб келмоқдалар.

Жамоамиз уй ўйинларини ҳозирча Қизилтепа туманидаги стадионда ўтказиб келмоқда. "Иттифоқ-Навоий" жамоаси Ўзбекистон кубоги баҳсларининг 1/16 босқичига йўлланмани қўлга киритди. Насиб қилса, астойдил ҳаракат қилиб кубок баҳсларида имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз. Яқин кунларда Ўзбекистон кубоги 1/16 босқичи баҳсларига қуръа ташланади ва навбатдаги рақибимизни билиб оламиз. Ҳозир бор эътиборимизни кубок баҳсларига қаратганмиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика