Сарвар Каримов: “Ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз”
25 мар 2017 12:14
Янгиликлар
Сарвар Каримов: “Ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз”
Маълумки,Ўзбекистон кубоги 1/16 финалида “Сўғдиёна” Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилади.
Ушбу ўйин олдидан “Сўғдиёна” посбони Сарвар Каримов бўлажак беллашув борасида ўз фикрлари билан бўлишди.
"Бу ўйин катта аҳамиятга эга чунки биз ўз майдонимизда муҳлислар қаршисида ўйнаймиз. Шунинг учун ҳам бизни фақат ғалаба қониқтиради. Муҳлисларни хафа қилишга ҳаққимиз йўқ. Мақсадимиз кубок баҳсларида узоқроққа бориш. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, уларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз", - дейди Сарвар Каримов
“Сўғдиёна ” матбуоти хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар