Сарри ёзда собиқ уч шогирдини "Лацио"га олиб келмоқчи
13 апр 2022 23:53
Янгиликлар
Сарри ёзда собиқ уч шогирдини "Лацио"га олиб келмоқчи
"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри ўз жамоасига уч нафар футболчини таклиф қилишни мақсад қилган.
Италиялик мутахассис таркибда "Наполи" билан шартномаси мавсум охирида якунланадиган ҳужумчи Дрис Мертенс, шунингдек, "Эвертон" ярим ҳимоячиси Аллан ва қанот ҳимоячиси Эмерсон Палмьерини кўришни истайди.
Қайд этиш жоизки, ҳар учала футболчи ҳам Сарри билан ўтмишда бирга ишлаган: 34 ёшли Мертенс ва 31 ёшли Аллан "Наполи"да ушбу мураббий қўл остида тўп тепган, 27 ёшли Эмерсоннинг эса Сарри билан "Челси"да йўллари кесишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар