Эмерсон "Челси" раҳбариятига илтимос билан чиқди

Mirjalol Normatov
21 июл 2021
"Челси" ҳимоячиси Эмерсон Палмьери клуб раҳбариятига ўз илтимосини маълум қилди.

"Football Italia" хабарига кўра, футболчи ўзини "Наполи"га қўйиб юборишларини сўраган. Айни дамда Эмерсон "Челси"нинг асосий футболчиси ҳисобланмайди. "Наполи" эса Палмьерини таркибга қўшиб олишни асосий мақсадга айлантирган. Аммо томонлар трансфер суммасини келиша олишмаяпти.

Айтилишича, "Наполи" футболчи учун 10 млн евро таклиф қилган. Аммо "Челси" 23 млн евро сўрамоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia