Сарри: "Кантенинг ҳаракатларидан ҳайрон қолдим"

Mirjalol Normatov
1 сен 2018, 07:46
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри ярим ҳимоячи Сеск Фабрегаснинг ҳолати борасида маълумот берди. Шунингдек, Нголо Канте ҳақида ҳам гапирди.

"Сескдан ҳали ҳам фойдаланиб бўлмайди. У ҳозирда бассейндаги машқларни бажармоқда. Кейинги ҳафтанинг якунларига майдонга қайтишига умид қилмоқдаман. Унинг жароҳати борасида нимадир дея олмайман. Ҳозирда унинг тиззасида муаммолар бор. Ҳозирча у яқин вақтларда ўйинга тушишига кафолат бера олмайман.

Ҳозирда Жоржиньо жамоа учун асосий футболчига айланмоқда. У менинг футболим қандай эканлигини яхши билади. Илк навбатда у жамоага катта фойда бермоқда.

Канте - ажойиб футболчи, исталган позицияда ўйнай олади. Бу унинг учун муаммо эмас! Унинг техник ҳаракатларидан доимо ҳайрон қоламан", - деди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports