UZ

Сўнгги янгиликлар

Сарри: “Чемпионлик “Юве”нинг мақсади, Чемпионлар лигаси эса орзу” Янгиликлар

Сарри: “Чемпионлик “Юве”нинг мақсади, Чемпионлар лигаси эса орзу”

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоасининг А серия 25-турида СПАЛ устидан (2:1) қозонган ғалабасидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизда кўплаб голли вазиятлар бўлди, аммо ўйин охирида ким ғалаба қозониши номаълум эди. Жамоа баҳсдан баҳсга яхши ўйин кўрсатмоқда, аммо муаммолар ҳали ҳам мавжуд. 

Мавсумдаги вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсам, чемпионлик титулига эришиш бу бизнинг мақсадимиз, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эса орзуимиз. Баъзида шундай бўладики, орзу кетидан қувиб, мақсадга эришолмай қолишдан кўра, таваккал қилган яхшироқ самара беради”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика