Сардор Собирхўжаев: "Рақиб биз кутмаган ўйинни намойиш қилди"
17 фев 2020 21:43
Янгиликлар
Сардор Собирхўжаев: "Рақиб биз кутмаган ўйинни намойиш қилди"
Ушбу учрашувдан кейин "шерлар" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Рақибни чуқур ўрганиб чиққандик. Назарий машғулотларда кузатган ўйинларимизда "Шаҳр Ходро" умуман бошқача жамоа бўлиб кўринганди. Бугун эса улар биз кутмаган ўйинни кўрсатишди. Чуқур прессинг уюштиришди ва бошқача тактикада ўйнашди. Қийин ўйин бўлишини билгандик. Шунга яраша қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Натижа эса кутганимиздан ҳам аъло бўлди. Йигитлар чиройли ўйин кўрсатишди.
- "Шаҳр Ходро" ушбу турнирда ҳали гол урганича йўқ. Мана бугун ҳам улар дарвоза рақибини ишғол қила олишмади. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Улар ҳам кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Фақат ҳужумда омад етишмаяпти. Улар кўплаб вазиятлар яратишди. Дарвозабонимиз бир неча бора голлардан сақлаб қолди. Дарвоза устуни ҳам жонимизга оро кирди. Фақатгина омад уларнинг камчилиги бўлмоқда.
Миржалол Норматов суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар