UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  7 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  8 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

Сардор Рашидов: "Роналду расмларда ва телевизорда жуда бақувват кўринади, лекин..." Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Роналду расмларда ва телевизорда жуда бақувват кўринади, лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду билан учрашуви ҳақида гапириб берди.

- Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида сизни майдонга тушишингизни интизорлик билан кутгандик. Лекин мураббий буни сизга раво кўрмади. Асосан захирада қолиб кетавердингиз. Аммо ушбу ўйинларни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Ундаги муҳит қандай экан?
- Яхши таассурот қолдирди. Рости, "Реал"га қарши ўйинни маза қилиб томоша қилдим. Футбол юлдузларини яқиндан кўриш бошқача бўлар экан. Бу бошқа футбол. Ўша ўйинда "Ал Жазира" ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Лекин "Реал" охирги дақиқаларда биздан ғалабани тортиб олганди.

- Ўйиндан кейин "Реал" юлдузлари билан суҳбатлашиш учун имкон бўлганмиди?
- Ҳа, ўйиндан кейин Роналду билан гаплашдим. Криштианунинг ҳол аҳволи билан қизиқдик ва сўнгра унинг футболкасини сўрадим. Лекин бу менга насиб қилмаслигини сезиб тургандим. Чиндан ҳам мендан олдин футболкани сўраб бўлган экан. Ростини айтсам, расмларда ва телевизорда жуда бақувват кўринади. Лекин яқиндан қараганимизда ўзимизни йигитлар каби. Хатто, яккама якка суҳбатимизда унинг елкаси меникидан бироз пастроқдек туюлди.

- Чемпионлар лигаси финалида кимнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Финалда "Реал"ни фаворит деб ўйлайман. Лекин "Ливерпуль" ҳам кучли рақиб. Қани кўрамиз, нима бўларкин? Аммо "Реал" кучлироқ.

- Жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қиласиз?
- Аргентинага.

- Месси борлиги учунми?
- Ҳа, шундай.

- У ҳолда сиз учун ким кучли: Мессими ёки Роналду?
- Ҳеч бирини танламайман. Иккаласи ҳам мен учун бир хил, - дейди Сардор Рашидов "Футбол Экспресс" газетасига. 

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика