"23 ёшни қарши олган Рашидов Ўзбекистон терма жамоасининг истеъдодли футболчиларидан бири ҳисобланади.
У Ривалдо орқали машҳурликка эришган "Бунёдкор" жамоасида 2010 йилдан бери тўп тепади.
Тошкент атрофидаги кичик шаҳарлардан бирида туғилган футболчи айни пайтда жамоасининг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади", - дейилади мақолада.
Шунингдек, унинг "Бунёдкор" сафида қўлга киритган ютуқлари ҳам айтиб ўтилган.
"У терма жамоадаги илк ўйинини ОК-2015 саралаши доирасида Вьетнам жамоасига қарши ўтказган. 3:1 ҳисобида Ўзбекистоннинг ғалабаси билан якунланган ўша ўйинда у терма жамоадаги дастлабки голини ҳам киритишга улгурган.
Шундан бери у терма жамоада тўп тепиб келади. Декабрь ойида бўлиб ўтган йиғинларда у ўз голлари билан Фаластин, Иордания терма жамоалари устидан ғалаба қозонишга ўз ҳиссасини қўшди.
"Оқ бўрилар" мухлисларига шуни айтиб ўтишимиз мумкин-ки, Рашидов айни пайтда ажойиб формада. Хитой, КХДР, Саудия Арабистони терма жамоалари ўрин олган гуруҳда кураш қизғин кечиши аниқ", - дея фикр билдирилган турнир расмий сайтида.