UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  3 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Сардор Раҳмонов: "Мексикадаги мундиалдан кейин юлдузлик касалига чалингандим. Миржалол Қосимов мени ўзгартирди" Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Мексикадаги мундиалдан кейин юлдузлик касалига чалингандим. Миржалол Қосимов мени ўзгартирди"

АГМК ҳимоячиси, 2011 йил Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси Сардор Раҳмонов яқинда сайтимиз меҳмони бўлди.

Қуйида ушбу интервьюни тўлиқ ҳолда томоша қилинг. 


Суҳбат давомида Сардор Раҳмонов бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди. Улар орасида энг сараларини тақдим этамиз.

- Турли ёшдаги терма жамоаларимизда фаолият олиб борган Алексей Евстафеев ҳозирда Россияда фаолият олиб бормоқда. Унинг четда ишлаши биз учун қанчалик йўқотиш ҳисобланади?
- Яхши мураббийни йўқотганмиз. Имконият бермадик. Евстафеевни олиб қолиб бирор жамоани бериш керак эди, деб ўйлайман. Имкон берилмагани учун ҳам Ўзбекистондан кетди. Менимча қайтмайдилар.

- Янада ўсишингиз учун ўша паллада нима тўсқинлик қилган?
- Характерим. Тез хафа бўлардим. Ёш бўлганман. Ҳамма айб ўзимда.

- 2018 йилдан кейин АГМК - "Пахтакор" ўртасидаги учрашувларга омма томонидан турли шубҳалар сифатида қаралди...
- Тўғри. Лекин "Пахтакор" ўша пайт таркиб бўйича энг кучлиси эди. Улар ҳаққоний ютган. Тан олиш керак. Агар бундай ҳолат юз берганида майдонга чиқмасдим.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика