UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Сардор Қобулжонов: “Нефтчи”дан таклиф бўлишини кутдим. Лекин...” Янгиликлар

Сардор Қобулжонов: “Нефтчи”дан таклиф бўлишини кутдим. Лекин...”

Ўтган мавсум “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган Сардор Қобулжонов жамоани тарк этди.
Унга мамлактимизнинг бир қатор клубларидан таклифлар бўлди. 28 ёшли дарвозабон эса куни-кеча “Локомотив” лагерида пайдо бўлди. Шу муносабат билан ундан интервью олдик.

- Декабрь ойида “Нефтчи” машғулотларида иштирок этаётган эдингиз. Лекин ҳозир сизни “Локомотив”да кўряпмиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳаммаси оддий. Фарғоналиклар билан тузган шартномам якунига етганди. Кейин уни узайтириш борасида, раҳбарият аниқ таклиф билан чиқмади. Бу пайтга келиб олдимда 3-4та вариант бор турганди.

- Юртимизда дарвозабонлар билан боғлиқ муаммо асосий ўринга чиққан бир пайтда, наҳотки “Нефтчи” сизни олиб қолиш таклифи билан чиқмаган бўлса?
- Ўтган ойда раҳбарият қабулида бўлиб, олдимда бошқа таклифлар борлигини айтгандим. Шунда клуб раиси бироз кутиб туришимни ва 5 январь куни аниқ жавоб айтишини билдирди. Ҳанузгача ҳеч ким менга кўнғироқ қилмади. Демак жамоага керак эмасман. Шундан сўнг “Локомотив” сафига бориб қўшилдим.

- Фарғоналиклар таркибида қолишга қандайдир умид бормиди ёки жамоангизни ўзгартиришни режлаштирганмидингиз?
- Йўқ, бу йил ҳам “Нефтчи”да ўйнашни истагандим. Чунки жамоа менга ёқади. Лекин футболчининг хаёти шундай. Буни тўғри тушуниш керак.

- “Нефтчи”да ўтказган бир йиллик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа. Албатта ўсишга эришдим. Бу борада нолимайман. \

- Водий дербиларида иштирок этиш ёқдими?
- Шубҳасиз! “Андижон” ва “Навбаҳор”га қарши ўйинларда ҳақиқий кураш кечди. Мухлислар далдаси эса ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Фурсатдан фойдаланиб бизни қўллаб-қувватлаб турган барча ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман.

- “Локомотив”ни танлашингизга кўпроқ нима туртки берди?
- Тошкент жамоаси бўлгани учун ҳам уйимга яқин эканлигини инобатга олдим. Қолаверса бу жамоа ОЧЛда иштирок этади. Нуфузли турнирда ҳар қандай футболчи иштирок этишни истайди. Шу жумладан мен ҳам.

- Жамоа билан шартнома туздингизми?
- Йўқ. Ҳозир “Локомотив” машғулотларида иштирок этаётган бўлсамда, бу жамоада қолдим дегани эмас. Ҳаммаси БААдаги йиғиндан сўнг ҳал бўлади.

- Янги жамоада Игнатий Нестеров билан рақобатлашишга тайёрмисиз?
- Ҳа. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Агарда бундан қўрққанимда спортчи бўлмасдим. Қолаверса Вадим Абрамов ким кучлироқ бўлса ўшани майдонга туширади. Айни пайтда ҳамма клубда ҳам ўзига яраша рақобат мавжуд.

- Агарда БААдан қайтиб келингач, “Локо” мураббийлари ўзингизга бошқа жамоа топишингизни айтсачи?
- Биласизми мен бу борада таваккал қарор қилдим. Бунинг учун албатта хориж йиғинида астойдил ишлаб, ўзимни кўрсатмоқчиман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика