UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 14:31"Кальяри" — "Лечче". Таркиблар маълум  7 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  4 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  10 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  25 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19

Сардор Мирзаев: "Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш"

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб боряпти.

"Темирйўлчилар" Анталия йиғини доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Жамоа ушбу мавсум ҳисобидан илк расмий ўйинини 23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун кечадиган беллашувда АГМКга қарши ўтказади.

Бу ўйинга, қолаверса бутун мавсумга тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида жамоа етакчиларидан бири Сардор Мирзаевга юзландик.  

- Сардор, янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?
- Тайёргарлик яхши бўляпти. Ўтган мавсумдан кейин жамоамизда бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Баъзи футболчилар кетиб, ўрнига янгилар келиб қўшилди. Энди бу - футбол, ўзгаришлар ҳар доим бўлган. Янги йилдан сўнг дастлабки йиғинни Дубайда ташкил қилгандик. Бунда баъзи футболчилар йўқ эди, ҳозир эса ҳамма жамоа сафида биргаликда машғулот ўтказяпти.

- Туркия йиғинида асосий эътибор нималарга қаратиляпти?
- Дубайдаги йиғинда кўпроқ жисмоний тайёргарлик устида ишлагандик, бу ерда эса асосан тактика бўйича машғулотлар олиб боряпмиз. Ўртоқлик ўйинлари орқали бир-биримизни тушунишга ҳаракат қиляпмиз.

- "Локомотив" ҳозирча Анталияда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Шу ўйинлар ҳақида фикрингиз?
- Бу ерда аввалига Москванинг "Динамо" клубига қарши, ундан кейин Қозоғистоннинг "Астана" клуби билан куч синашиб кўрдик. Ҳар иккала баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Яхши биласиз, ўртоқлик ўйинларида натижа унчалик муҳим эмас. Асосий эътибор жамоа ўйини сифатини оширишга қаратилган. Ҳар иккала баҳсда тактик футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик.

- Жамоа мавсумга қанчалик тайёр деб ўйлайсиз?
- Буни расмий беллашувлар бошлангач билиб оламиз. Жорий йил ҳисобидан илк расмий учрашувни Ўзбекистон Суперкубоги доирасида 23 февраль куни АГМКга қарши ўтказамиз. Шу ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Ундан кейин олдинда Осиё чемпионлар лигаси ва ички беллашувлар кутиб турибди.

- Янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Шуни айтишим мумкин, жамоадаги ҳамма бор кучи билан ҳаракат қиляпти. Муҳими, янги футболчилар тезда "Локомотив"га мослашиб кетишди. Таркибимизда янгилардан Азиз Ҳайдаров, Арслонмурод Омонов, Йован Жокич, Филип Райевац, Жавоҳир Илёсов, Жамшид Искадеров, Даврон Ҳошимов каби футболчилар машғулот олиб боряпти. Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика