UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  1 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  5 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  7 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3

Сардор Мирзаев: Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик Янгиликлар

Сардор Мирзаев: Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик

«Ал Ваҳда» – «Локомотив» учрашувининг энг яхши футболчиси деб «темирйўлчилар» жамоасининг моҳир ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев топилди.

Тажрибали футболчи ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, бугунги ўйин осон ўтгани йўқ. Шукрки, ишқибозларимиз ишончини оқлай олдик ва жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйинни ютишимиз шарт эди ва шунга монанд равишда ҳозирлик кўргандик. Рақиб ўйинини яхшилаб ўргандик, ўзимизнинг олдинги учрашувларда йўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилдик. Энди эса бизни олдиндан «Зоб Аҳан» билан жуда жиддий ўйин кутмоқда. Айнан мана шу учрашувда нимчорак финал йўлланмаси ҳал бўлади.

Бугун 2та гол урдим. Жаримадан гол урган пайтим аслида тўпни шерикларимга ошириб бермоқчи эдим. Тўп эса дарвозага бориб тушди. Буни сўнгги пайтларда бизга етишмаётган омад билан боғлаган бўлардим. Энг муҳими – жамоамиз ғалаба қозонди. Мен мана шундан жуда хурсандман. Умид қиламанки, келгуси учрашувларда ҳам ғалаба биз томонда бўлади, - деди Сардор Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика