UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  14 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  18 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

Саралашда ўзини кўрсатиши керак бўлган 10 футболчи Янгиликлар

Саралашда ўзини кўрсатиши керак бўлган 10 футболчи

Теглар :  Ўзбекистон U-22
Бугун U-23 Осиё чемпионатининг саралаш ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинини Ливан ёшларига қарши ўтказади.

Маълумки, саралаш баҳсларида жами 40 жамоа кураш олиб боради ва мезбон Хитойни ҳисобга олмаганда 15та жамоа келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган кичик қитъа биринчилигига йўлланма олади.

ОФК расмий сайти мана шу саралаш беллашувларида ўзларини кўрсатиш керак бўлган 10 нафар футболчи ҳақида мақола чоп этди. Бизни хурсанд қилган жиҳати, улар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор.

1. Вей Шиа (Хитой)
Хитой мезбон бўлишига қарамай, ўз хоҳиши билан саралаш босқичида иштирок этмоқда. Бу жамоа таркибида тўп тепаётган Вей Шиа яхши футболчи ҳисобланади. У "Шанхай СИПГ" вакили. 22 ёшли Вей бир нечта ўйинларда ўзини кўрсатган ва тўрт йил олдин Курт Зума, Люк Шоу сингари футболчилар қаторида жаҳоннинг энг умидли футболчилари рўйхатидан ўрин олган.

2. Меҳран Дерахшанмеҳр (Эрон)
Эндигина 18 ёшга тўлган Меҳран "Зобахан" сафида чиройли ўйин намойиш этмоқда. У ҳатто Осиё чемпионлар лигасининг олтита ўйинида майдонга тушишга улгурди. Чап қанот футболчиси ҳам ҳимоя, ҳам ярим ҳимояда бир хил ўйин кўрстата олади. У 2016 йил "Зобахан" таркибида ўз дебютини нишонлаган.

3. Башар Ресан (Ироқ)
20 ёшли Башар Ресан Ироқ миллий терма жамоасида ҳам ўйнашга улгурди. У ЖЧ саралаш босқичида Японияга қарши майдонга тушган. Бундан ташқари, Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган.

4. Эван Димас (Индонезия)
Бу футболчига Индонезиянинг келажаги сифатида қаралмоқда. У ўтган йил Испаниянинг "Эспаньол-Б" клубида тўрт йил малака ошириб қайтди. Димас секин-аста миллий терма жамоага ҳам чақирилмоқда.

5. Забихилло Ўринбоев (Ўзбекистон)
Яқинда "Пахтакор"га ўтган Забихилло Ўринбоев ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсатди. Мана энди саралаш баҳсларида ҳам гол урадиган вақт етиб келди. Забихилло 2014 йил U-19 Осиё чемпионатида яхши ўйин намойиш этган, қолаверса жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистоннинг чорак финалга қардар боришида муҳим ҳисса қўшганди.



Қолган футболчилар рўйхати:
6. Райли Макгри (Австралия)
7. Лалианзуала Чангте (Ҳиндистон)
8. Кожи Миёши (Япония)
9. Сами Ал Нажи (Саудия Арабистони)
10. Ли Санг Мин (Жанубий Корея)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика