UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  20 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Санжар Турсунов: «Мағлубиятни тезда унутиш керак…» Янгиликлар

Санжар Турсунов: «Мағлубиятни тезда унутиш керак…»

«Ворскла» ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов кечаги «Шахтёр»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди
- Санжар, ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Яхши ўйин бўлди. Менимча фақат натижа ёмон бўлди. Афсуски учрашув сўнггида гол ўтказиб юбордик, бу - футбол. Кейинги ўйинларда бундай хатолар қилмасликка уринамиз.

- Яъни ишонч кейинги ўйинларда қайтишига шубҳа йўқ?
- Айнан шундай. Барча йигитлар борларини бериб ўйнашди, бу четдан ҳам кўринган бўлса керак.

- «Шахтёр»нинг биринчи голи оғир зарба бўлдими?
- Ҳисоб 1:1 бўлганида, биз яна гол уришни истадик. Дарҳол иккинчи голни ўтказиб юбордик… биринчи гол ҳам бўлмаслиги керак эди. Энди биз дарвоза тўсинини нишонга олганимизни ва бир неча вазиятлардан фойдалана олмаганимизни эслаш мумкин. Ушбу мағлубиятни тезда унутиш керак. Машғулотларда жиддий ишлаяпмиз, ижобий натижа яқин орада келади.

- Дарио Срна билан нега тортишиб кетдинглар?

- Кимдир уни туртиб юборди, Срна йиқилиб тушди... У ёғи ҳиссиётлар Буни эслашнинг умуман фойдаси йўқ.

- Дастлабки икки турдан сўнг нималар дея оласиз?
- Биринчи ўйинда ҳаяжон бўлгани аниқ. Бугун эса «Шахтёр»га қарши яхши ўйнадик. Фақат олдинга интиламиз, ғалабаларга яқин қолди, бунга ишониш керак холос.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика