Санжар Шоаҳмедовга Баҳрайн клуби таклиф билан чиқди
16 дек 2014 13:00
Янгиликлар
Санжар Шоаҳмедовга Баҳрайн клуби таклиф билан чиқди
"Олмалиқ" жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовнинг бошқа клубга ўтиши ҳақида турли хил миш-мишлар пайдо бўлмоқда.
Олган маълумотларимизга қараганда унга Баҳрайннинг "Риффа" жамоаси шартнома таклиф қилган, футболчи эса араб клуби томонидан бўлган таклифни ўрганиб чиқмоқчи. Баҳрайн клуби ОЧЛ Иккинчи плей-офф босқичидан курашга киришади, агар "Риффа" плей-оффдан ўта олса, "C" гуруҳида "Фулад" (Эрон), "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) ҳамда "Локомотив" (Ўзбекистон) жамоалари билан беллашади.
Шунингдек, футболчига Эроннинг ОЧЛ баҳсларида иштирок этадиган жамоаларидан бири ҳам қизиқиш билдирган.
Юқоридаги жамоалар билан келишув амалга ошмаган тақдирда Санжарга Тошкентнинг "Пахтакор", "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ҳам қизиқишмоқда. "Олмалиқ" футболчиси ОЧЛда ўйнашни истамоқда, Шоаҳмедовнинг якунда қайси жамоа таркибига бориб қўшилишини вақт кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, унинг "Олмалиқ" билан тузган шартномаси шу йил сўнггида ўз ниҳоясига етади, биринчи январдан эса эркин агентга айланади.

Фикрлар