UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Санжар Турсунов: "Бабаянга мени ва менга мураббийнинг эътирози йўқ" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Бабаянга мени ва менга мураббийнинг эътирози йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси вингери Санжар Турсунов Филиппинга қарши ўйинга жамоа жиддий тайёргарлик олиб боргани ва асосий таркибдан ўрин олмаётганига нима сабаб бўлаётгани ҳақида гапириб ўтди.


"Филиппинга қарши ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа мақсадимиз фақат битта - ғалаба! Бу учрашувда ғалабадан бошқа натижа бизларни қониқтирмайди. Шу боис фақат уч очкони қўлга киритиш учун ўйнаймиз. Нега таркибдан четда қолаётганимга келадиган бўлсак, барча мураббийнинг ўз тактикаси бўлади. Балки Бабаяннинг тактикасига ҳозирча тушолмаётгандирман. Мен учун энг муҳими жамоамизнинг ғалабаси. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиқса бўлгани. Бунинг учун захирада ўтиришга ҳам розиман. Мураббийнинг менинг ўйиним бўйича ҳеч қандай эътирози йўқ. Бабаян машғулотлардаги ҳаракатларимдан қониқмоқда. Майдонга тушмаётганим ҳозирги тактика билан кўпроқ боғлиқ. Бабаяннинг менга эътирози ёки мени унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйинлар қийин бўлади. Чунки бу иккала жамоа ҳимоядан ўйнайди. Асосан ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш доимо машаққатли бўлади", - деди Санжар Турсунов.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика