Санжар Шоаҳмедов: "Мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишди"
24 май 2016 22:57
Янгиликлар
Санжар Шоаҳмедов: "Мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишди"
- Учрашув юқри тезликда ўтди. Таассуротлар бир олам. Барча хурсанд, мухлислар эса ғалабадан қувонишмоқда. Бугун айнан стадионга келган ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши бизни олдинга чорлаб турди. Улар стадионда ажойиб муҳитни яратишди. Ишқибозларга қай тарзда миннатдорчилик билдиришга ҳам сўз топа олмаяпман. Мухлисларга катта раҳмат айтаман.
Чорак финалга йўл олдик ва энди келгуси баҳсларда ҳам яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторида туради. Уларни ютганимиз бизни ўз кучимизга бўлган ишончни янада орттирди. Муҳими чорак финал масаласини ҳал этдик. Осиёда барча жамоалар билан ўйнаса бўлади. Худо хоҳласа мухлисларни янада хурсанд қиламиз. Стадион? Ҳа, "Бунёдкор" стадионидаги ОЧЛ ўйинларида давом этиб келган нохуш анъанага чек қўйганимизни биламан. Ниҳоят ОЧЛ ўйинларида гол киритилди. Бунинг учун нима қилиш керак экан? Майдонга тушдик, югурдик, боримизни бериб ҳаракат қилдик ва мақсадимизга эришдик. Менимча, бугун ёмон ўйнамадик.
Фикрлар