UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун воҳа жамоалари водий грандларига қарши баҳс олиб боради  5 02:00Европа лигаси. 4 ўйиннинг 3тасида дуранг қайд этилди, барчаси жавоб ўйинларига қолди  6 01:40"Барселона" бу борада етакчи  9 01:11Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" қийин ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади  0 00:57Крис Саттон: "Аморимнинг айби йўқ"  2 00:26U-17 Осиё Кубоги. C гуруҳидаги учрашувлар ҳам якунланди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Челси"дан осон ғалаба  7 23:20Роналдуга янги шартнома таклиф қилинди  2 22:59"Реал", "Аякс" каби жамоаларнинг собиқ бош мураббийи вафот этди  1 22:35U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди(ми)?  14 21:59"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи  1 21:35Эрон. "Истиқлол" ўз майдонида "Фулад"га мағлуб бўлди  2 20:50"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси А Серияга қайтиши мумкин  1 20:24"Барселона" собиқ устози: "Бундай ҳолатлардан фақатгина "Реал" чиқиб кета олади"  19 19:55"Тоттенхэм" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  4

Санжар Шоаҳмедов: "Мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишди" Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: "Мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишди"

Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" (2:1) учрашувидан кейин "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ўз фикрларини билдирди.


- Учрашув юқри тезликда ўтди. Таассуротлар бир олам. Барча хурсанд, мухлислар эса ғалабадан қувонишмоқда. Бугун айнан стадионга келган ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши бизни олдинга чорлаб турди. Улар стадионда ажойиб муҳитни яратишди. Ишқибозларга қай тарзда миннатдорчилик билдиришга ҳам сўз топа олмаяпман. Мухлисларга катта раҳмат айтаман.

Чорак финалга йўл олдик ва энди келгуси баҳсларда ҳам яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторида туради. Уларни ютганимиз бизни ўз кучимизга бўлган ишончни янада орттирди. Муҳими чорак финал масаласини ҳал этдик. Осиёда барча жамоалар билан ўйнаса бўлади.  Худо хоҳласа мухлисларни янада хурсанд қиламиз. Стадион? Ҳа, "Бунёдкор" стадионидаги ОЧЛ ўйинларида давом этиб келган нохуш анъанага чек қўйганимизни биламан. Ниҳоят ОЧЛ ўйинларида гол киритилди. Бунинг учун нима қилиш керак экан? Майдонга тушдик, югурдик, боримизни бериб ҳаракат қилдик ва мақсадимизга эришдик. Менимча, бугун ёмон ўйнамадик.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика