Сане: "Гвардиола мени "Манчестер Сити"га ўтишга кўндирди"

Aslanov Jasurbek
2 авг 2016, 14:58
"Шальке-04"дан "Манчестер Сити"га ўтган ярим ҳимоячи Лерой Сане "шаҳарликлар" сафига қўшилишда Хосеп Гвардиоланинг иштироки ҳақида гапириб берди.

"Келишув амалга ошганидан хурсандман. "Манчестер Сити"га ўтишим сабабларидан бири - бу мураббий Гвардиола. Хосеп клуб таклифини қабул қилишга ишонтирди. Унинг қўл остида кўп нарсани ўрганишимни биламан ва бу фаолиятимдаги янги қадам бўлади. Гвардиолани "Барселона" ва "Бавария"да кузатганман. У ёшлар билан кўп ишлаган ва муваффақиятларга эришган. Янги мамлакатга кўникиш учун вақт керак бўлади, аммо бу тезроқ амалга ошади деб умид қиламан" - дейди Сане.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›