

Испания солиқ идоралари "Интер" ҳужумчиси Алексис Санчесни қарийб 1 миллион еврони давлатдан яширганликда айбламоқда, деб хабар беради Daily Mail.
Тахминларга кўра, футболчи 2012-2013 йилларда солиқ тўламаган. Ўша пайтда у "Барселона"да ўйнаган.
Санчеснинг ўзи ҳозирда жароҳатини тикламоқда, у йил охиригача сафдан чиққан.



