UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Магуайр Саутгейтнинг Англия термасидан кетиши ҳақида: "Раҳмат, босс. Сиз яна ўз кучимизга ишонишимизга мажбур қила олдингиз. Хотиралар мангу қолади"  0 18:41Килиан Мбаппе: "Реал"дек буюк тарихга эга клубга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан. Бу клуб ва эмблема учун жонимни беришга тайёрман"  3 18:13Эмерсоннинг "Тоттенхэм"дан "Милан"га трансфери барбод бўлиши мумкин  0 17:55"Олдимда Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд" — Ризо Яздандўст  1 17:40"Тоттенхэм" Галлахерни ўз сафида кўрмоқчи  1 17:14Эшитдик-да! "Бунёдкор" икки нафар футболчи билан хайрлашади. Улардан бири "Локомотив"га ўтмоқда  5 16:30Лукаку "Наполи"га ўтишга яқин  2 16:04"Атлетико" Альварес трансфери устида ишламоқда  3 15:39Месси терма жамоадаги шерикларига қулоқчинлар совға қилди  8 15:08Хайр, Саутгейт! Англия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди  14 14:52Испания қироли миллий терма жамоани Евро-2024даги ғалаба билан табриклади  0 14:21Мбаппе Мадридда тиббий кўрикдан ўтди ва мухлислар билан кўришди  10 13:55Эшитдик-да! "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Динамо"га ўтмоқда   2 13:32"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Санжарбек Алимуҳамедов  2 13:28Чеферин 2027 йилдан кейин ҳам УЕФА раҳбари бўлиб қолиши мумкин  1

Санъат Шихов: "Пахтакор"дан "Динамо"га ўтиб афсусланмадим" Янгиликлар

Санъат Шихов: "Пахтакор"дан "Динамо"га ўтиб афсусланмадим"

Миллий чемпионатимиз якуни тобора Олий лиганинг ҳар бир тури бир қатор кутилмаган натижаларни тақдим этиши билан бирга аксарият тўқнашувларда мухлислар ўйиннинг сўнгги дақиқасига қадар ҳаяжон остида бўлиши бу ПФЛ баҳсларига бўлган қизиқишни янада орттиради.
Хусусан, якшанба куни 20-тур доирасида кечган Самарқанддаги ўйинда «Динамо» кутилмаганда пешқадам «Локомотив»ни сўнгги сониялардаги Санъат Шиховнинг голи эвазига мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин учрашув қаҳрамонини суҳбатга чорладик.

- Санъат, аввало муҳим ғалаба билан тарбриклаймиз. Кўпчилик, чемпионлик учун курашаётган «Локомотив»нинг Самарқандда «тўхташи»ни кутмаганди…

- Ҳақиқатдан ҳам, ўйиндан олдин бизни имкониятимизни рақибга нисбатан пастроқ баҳолашганди. Аммо, биз бундай деб ҳисобламагандик. Аксинча, бу ҳолат бизга ўзимизни кўрсатиш учун янада куч бағишлаганди. Қолаверса, ўйиндан олдин барчамиз мухлисларимиз қаршисидаги ғалаба биз учун жуда муҳимлигини яхши тушуниб тургандик.

- Fалабанинг бош омили нима бўлди, деб ўйлайсиз?

- Жамоамизнинг бирлашиб, ҳамма бир-бирига ёрдам бериб ўйнаганлиги муваффақиятимизнинг бош сабабчиси бўлди деб ўйлайман. Чунки, ўша «Сўғдиёна» билан ўйинда ўз майдонимизда дуранг натижадан кейин мураббийлар тушунтириш ишларини олиб боришди. Натижада Бухорода жипслашиб ўйнаб, ишончли ғалаба билан қайтгандик. Бугун ҳам бир куч бўлиб ўйнаганлигимиз ғалаба келтирди.

- Шу ўйинда «Динамо»да олдин кўрмаган жиҳатни кўрдик. Яъни, жамоа ўйин давомида бехато ҳимояланиб, сўнгги 10 дақиқаликда қарши ҳужумда кескин ҳаракат қилди. Бу ўйиндан олдинги кўрсатма эдими?


- Худди шундай. Умуман, чемпионлик учун курашаётган жамоаларга қарши футболчиларнинг ўзи ҳам руҳий жиҳатдан тайёргарлик кўрсатиб, ғолиб бўлишни истайди. Қолаверса, тўғрисини айтсам «Локомотив»га қарши баҳсдан олдин бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг бундай ҳолатини биринчи бор кўришим. Равшан Акмалович, барча футболчиларни руҳий ва тактик жиҳатдан қаттиқ тайёрлаганди. Рақибдан қўрқмасликни, сабр билан ҳимоялансак ўйин охириларида ютиб кетишимиз мумкинлигини қаттиқ уқтирганди. Биз унга ишонгандик. Тактика иш берди, ўйин якуни сари «Локо» гол кирита олмагач катта куч билан олдинга ўтиб кетди. Натижада сўнгги сониялардаги қарши ҳужумдан гол урдик.

- Қўшиб берилган сўнгги дақиқада киритилган ғалаба голи янада ёқимли бўлса керак?

- Албатта! Бутун стадион ўйингоҳни тарк этгунимизча қўллаб-қувватлагани янада ёқимли. Ўша вазиятда узоқроқ масофдан жарима майдонига кирмай зарба берганим учун, тўп дарвозанинг икки устунига тегиб яна майдонга қайтди, деб ўйлагандим. Аммо, стадионнинг ларзага келганидан тўпни дарвоза тўридан ўрин олганлигини кўрдим. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаганларига яраша жавоб берганимиздан хурсандман.

- Чемпионлик учун курашаётган «Локомотив»ни мағлуб этилганлиги сиз учун фақат уч очкони билдирадими ёки бошқа жиҳати ҳам борми?


- Бу ғалаба бизга фақат уч очко эмас, ўз кучимизга нисбатан жуда катта ишончни ҳам берди. Агар жамоа ўз кучига ишониб ўйнаса, ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатиш мумкин. Иккинчи давра бошида бу даражадаги ишонч бизда йўқ эди, кўпчилигимиз бир-биримизни қийинчилик билан тушунардик. Ҳозир эса, аста-секин барчаси яхшиланмоқда.

- Ушбу ўйинни мавсумдаги энг оғир баҳс бўлди, дея оласизми?

- Тўғри, энг қийин ўйинларимиздан бири бўлди. Лекин, олдинда «Бунёдкор», «Пахтакор» билан бўладиган ўйинлар бор экан, бизни янада оғир учрашувлар кутиб турибди.

- Айтингчи, «Пахтакор»дан «Динамо»га ўтиб афсусланмадингизми?

- Йўқ, афсусланмадим. Аксинча, ҳозир «Динамо»га кўпроқ нафим тегаётганлигидан хурсандман.

- Демак, буни орқага қўйилган қадам сифатида қабул қилмагансиз, шундайми?

- Тўғри, кимдир «Пахтакор»дан Олий лиганинг бошқа жамоасига ўтса орқага қўйилаган қадам сифатида қабул қилиши мумкин. Аммо, футболчилик фаолиятда шундай пайт бўладики, икки қадам олдинга юриш учун бир қадам орқага кетиш керак бўлади. Шундай экан, Самарқанд жамоасига ўтишим мен учун фақат фойдали бўлди деб ўйлайман. Чунки, ўйин амалиётига эга бўлиб, маҳоратим янада ошади. Жамоага ҳам ёрдамим тегаётганлигидан ҳам хурсандман. Қолаверса, Самарқанддек қадимий ва чиройли шаҳар жамоасини ҳимоя этаётганимдан бахтиёрман. Шаҳар менга бегона эмас. Хоразмда туғилган бўлсамда, Самарқанд она шаҳрим ҳисобланади.

- Олдинда «Бунёдкор» ва «Пахтакор»га қарши ўйинлар кутиб турибди...

- Сўнгги иккита ўйиндагидек ўзимизга ишониб ўйнасак, бу учрашувларда ҳам очко олсак бўлади. Мана «Бухоро» ва «Сўғдиёна» жамоалари «Пахтакор» ва «Бунёдкор»дан очко олиш мумкинлигини кўрсатди.

- Шартномангиз йил якунига қадар имзоланган. Кейинги йилда ҳам «Динамо»да қолиш ниятингиз борми?


- Ҳали бу саволга жавоб беришга вақтли бўлсада, Самарқандда тўп суришга қарши эмасман. Бу ерда менга ишонишаётган экан, тўп суришда давом этаман. Қолаверса, Равшан Акмаловични ҳам фақат мураббий эмас, яқин устозим сифатида биламан. Ҳозир биринчи навбатда мавсумни муносиб якунлашимиз керак.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика