"Сан-Паулу" Кака билан шартнома масаласида келишиб олди
27 июн 2014 22:01
Янгиликлар
"Сан-Паулу" Кака билан шартнома масаласида келишиб олди
«Сан-Паулу» Какани олганидан сўнг «Орландо Сити»га ярим йилга ижарага беради.
Бразил жамоаси футболчи ва МЛС жамоаси билан бу борада келишувга эришди. Шу тариқа, Кака келаси мавсумни МЛСда бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Каканинг "Милан" билан шартномаси 2015 йилнинг июнигача мўлжалланган. Лекин, шартномада "агар "россонерилар" Чемпионлар Лигасига йўлланма олмасалар футболчи жамоани ундан аввал ҳам тарк этиши мумкин" деган банди бор.
Фикрлар