UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

Самвел Бабаян: "Вазиятларнинг 20 фоизидан фойдаланганимизда ҳисоб умуман бошқача бўларди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Вазиятларнинг 20 фоизидан фойдаланганимизда ҳисоб умуман бошқача бўларди"

"Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
"Агар имкониятларнинг 20 фоизидан фойдалана олганимизда кайфиятим яхшироқ бўларди. Бугун жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Бироқ ўйин сўнггида жарима тўпидан сўнг қўпол хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик. Ушбу вазиятда битта одамни айбдор қилишни истамайман. Бугун ғалаба қозондик, олдинга интилишда давом этамиз", - деб гап бошлади Бабаян.

"Солиевнинг тушиши ҳужумни кучайишига олиб келмади. Лекин агар тўп ўтказиб юбормаганимизда бу алмаштириш ҳақида гап бормасди".

"Тўғри Сергеев вазиятлардан фойдаланишда совуққон бўла олмаяпти. Бироқ барибир уни майдонга туширавераман. У ҳали ёш, Игорь нафақат "Пахтакор"нинг балки бутун Ўзбекистоннинг келажаги ҳисобланади".

"Миладиновичнинг алмаштирилишига келсак биринчидан у сариқ карточка олди. Бундан ташқари рақиб ҳужумчиларининг тезлиги яхши эканлигини билардим, шу боис Бояннинг ўрнига Ҳошимовни туширдим".

"Захирамизда Темур Ҳакимов, Аббос Махсталиев, Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Болтабоев каби футболчилар бор. Улар исталган пайтда майдонга тушиб ўйинни кучайтира олишади", - дейди Самвел Бабаян.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика