UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  0 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  1 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  16 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  7 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  21 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  11 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  54 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  7

Самвел Бабаян: "Тақвим жуда ҳам расво тузилган" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Тақвим жуда ҳам расво тузилган"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган АГМК - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

"Менимча ўйин қизиқарли ўтди, ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Вертикал футбол ўйнадик, ҳужумга ҳужум билан жавоб бердик. Бироз устунликка эга бўлдик. 1:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда гол уриб ўйинга нуқта қўйишимиз керак эди. Афсуски ғалабани қўлдан чиқардик. Бугун мен йигитларимда характер кўрдим. Сабаби АГМК кубок финалидаги мағлубиятдан сўнг характер намойиш этишларини кутгандим. Натижа ва ўйин сифати борасида ўсишимиз керак. Ўйинлар давомида ҳисобда олдинда бориб якунда дуранг ўйнаяпмиз", - деб гап бошлади Самвел Бабаян.

- Жамоа 11 кун танаффусдан кейин биринчи бор ўйнади, энди яна тахминан 20 кун ўйнамайди. Футболчиларни тонусда ушлаб туриш қийин эмасми?

- Тақвим жуда ҳам расво (безобразно) тузилган. Бу ҳақда олдин гапирмаётгандим, баҳона бўлиб қолмаслиги учун. Савол берганингиз учун жавоб бераяпман. 11 кун ўйин амалиётисиз қолиш...жамоани қандай ушлаб турамиз. Чемпионат ўйинлари давом этаверса ва кубок ўйинлари мавсум охирига қолдирса маъқул бўлармиди. Назорат учрашувлари ўтказамиз, аммо барибир футболчиларни тонусда ушлаб туриш қийин кечади.

- Ўз вақтида сиз терма жамоада ишлагангизда Вадим Абрамов терма жамоа кўп йиғин ўтказаяпти деб айтарди. Энди эса ҳаммаси аксинча...

- Тўғриси унинг бу борадаги фикрларини ўқимаганман. Аммо мен терма жамоада ишлаганимда ПФЛ вакиллари билан бирга тақвим тузилаётганида клуб қизиқишларини ҳимоя қилардик. Шу боис узоқ танаффуслар бўлишини олдини олардик. Ҳозирги пайтда барчамиз терма жамоанинг муҳим ўйинлари бўлгани боис тушунишимиз керак.

- Иккинчи ўрин учун кураш ҳақида нима дея оласиз?

- Қизиқарли тарзда кечмоқда. Афсуски иккинчи даврани биз деярли барча ўйинларни сафарда ўтказаяпмиз. Бунда ҳам биринчи даврада нотўғри иш олиб борилган. Бизда яхши жамоа ва яхши футболчилар бор ҳамда якунда биз иккинчи ўринни оламиз деб ўйлайман.


Рейтинг: -174   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика