UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  3 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  0 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  3 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  14 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  38 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   35 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  380 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0

Самвел Бабаян: "Қимматли очколарни бой бердик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Қимматли очколарни бой бердик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 1:1 натижасини қайд этди. Ўйиндан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини баён этди.

- "Локомотив" учун ҳамма ўйин қийин кечяпти. Ҳар бир жамоа бизга қарши жуда жиддий қаршилик кўрсатяпти. Бунда албатта ўзимиз айбдормиз чунки бугун захирадаги кучлар билан бирга рақибни мағлуб эта олмадик. Жамоа биринчи бўлимда ёмон ўйнамади. Ҳисобда олдинга чиқиб олдик ва вазият назоратимиз остида эди. 

Лекин иккинчи бўлимда негадир ўзимизни йўқотиб қўйдик. Бундан ташқари терма жамоаларга номзод олти нафар футболчимиз турлича ҳолатда етиб келишди. Танаффус пайтида йигитларга охиригача курашиш лозимлигини уқтирдик, аммо барчаси биз ўйлагандек бўлиб чиқмади. Афсуски, бугунги ўйинда қимматли очколарни бой бердик. Бу ўйин бизга дарс бўлди, лекин қўлни кўтармаймиз ва охиригача курашамиз, - дейди Самвел Вячеславович.    

- Жамоа икки ҳафта расмий учрашув ўтказмаслиги бундай ўйинларда ўз таъсирини кўрсатадими?
- Кўрсатади, албатта. Футболчилар терма жамоаларга кетади, клуб қолган ўйинчилар билан машғулотларни давом эттиради, тонус ўзгариб туради. Аввалги турда "Бунёдкор"га қарши яхши ўйин намойиш этгандик ва балки танаффус бўлмаганида бугунги беллашувда ҳам ўзимизни кўрсата олардик.

- Бугунги ўйинда сизни энг кўп хафа қилган нарса нима?
- Иккинчи таймда биз курашларни ютқаздик. Ўйин пайтида жамоа нотўғри пас бериши ёки дарвозага тўпни нотўғри йўллаши мумкин. Ҳаммасини тушунса бўлади, фақат курашларда ютқазмаслик керак. Мен қўл остимдаги жамоа биринчи навбатда курашда ютқазмаслигини хоҳлайман.

Рейтинг: -169   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика