UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  1 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2

Самвел Бабаян: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"

"Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош менежери Самвел Бабаян қатнашди.
"Ўйин мухлисларга ёқадиган тарзда кечди дея оламан. Натижа ҳаққоний бўлди, бизда устунлик бўлди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳамон бизни таъқиб қилмоқда", - деб гап бошлади Бабаян.

"Агар мавсум сўнггида чемпион тўплар нисбатига кўра аниқланса ва биз иккинчи бўлсак албатта алам қилади. Аммо биринчи турдан буён биз ҳужумкор тарзда ўйнамоқдамиз. Ҳар бир рақиб бизга қарши қўшимча куч билан ўйнамоқда. Шу боис ҳам кўп гол ура олмаяпмиз".

"Козак дарвозабон олдинга чиқиб кетган вазиятда гол ура олмади. Лекин айнан у боши билан гол уриб бизга уч очко келтирди".

"Бугун стадионга Англиядан Ўзбекистонга ўқишга келган "Пахтакор" клуби мухлислари келишди. Бу дегани клубимизни бутун дунёда билишади", - дейди Самвел Бабаян.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика