UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  0 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  11 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  29 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   16 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4

Самвел Бабаян: “Машғулотимизга келинг ва йигитлар қандай ишлаётганини кўринг” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Машғулотимизга келинг ва йигитлар қандай ишлаётганини кўринг”

“Пахтакор” биринчи давранинг охирги турида “Бунёдкор”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда танаффусга чиқиб кетди.
Ўзига яраша қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор” рақибига қарши айтарли ҳеч нарса қила олмади. Айтиш мумкинки, “Пахтакор” ҳақли равишда ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган клуб бош менежери Самвел Бабаян журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Яхши биласиз, Самвел Бабаяндан интервью олиш осон эмас. У киши асосан йилда икки марта катта интервью беради: мавсум бошида ва охирида. Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан ўрин олган “Локомотив”га қарши баҳслардан кейинги матбуот анжуманида “Пахтакор”дан Самвел Бабаян ўрнига Виктор Жалилов иштирок этганди. Биз буни тўғри тушундик, чунки жамоанг ютқазар экан, албатта афсус чекасан. Аммо “Бунёдкор” билан ўйиндан сўнг анжуманлар хонасига Самвел Бабаяннинг ўзи кириб келди.

У киши аввало кечикиб келгани учун узр сўради. Шундан кейин савол-жавобларга ўтилди. Шуни айтиш лозим, савол-жавоблар анча самимий ва қизғин кечди. Самвел Бабаян шошиб турган бўлишига қарамай, ОАВ вакилларининг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

-   Аввало кечикиб келганим учун узр сўрайман, - дея сўз бошлади Самвел Вячеславович. - Биласиз, бугун биринчи давранинг охирги ўйинини ўтказдик, энди футболчиларга дам беришимиз керак, шу боис жамоа аъзолари билан кейинги режаларни гаплашиб олдик. Бразилияда жаҳон чемпионати кетаётгани боис ўзимизнинг футболга қизиқиш бироз тушиб қолганини тушунаман. Лекин мухлисларга бир гапни айтмоқчиман, ТВ орқали ёзиб олинган ҳолатда бўлса ҳам ўйинни кўринглар, зерикиб қолмайсизлар. Бугун майдонда Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги энг кучли иккита жамоаси кураш олиб борди. Футболчиларимиз ўз кучларини намойиш этиб, “Бунёдкор”дан кучли эканлигини ва турнир жадвалида юқори ўринда боришаётганини намойиш этишди. Бунинг учун уларга раҳмат айтмоқчиман.

-   “Пахтакор” сизнинг бошчилигингизда чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Шунга қарамай, жамоага мураббий керак деб ҳисобламайсизми: натижа кўрсатиш учун эмас, ўйинчиларнинг маҳоратини ошириш учун?
-   (Бироз ўйланиб). Бу борада шуни айтишим мумкин, бирор кун вақт топиб “Пахтакор” машғулотига келинг ва йигитларнинг қандай ишлаётганига эътибор беринг. Ишонасизми, биз ҳар бир футболчи билан индивидуал тарзда алоҳида ишлаймиз. Уларга камчиликларини бирма-бир тушунтириб берамиз. Масалан, Игорь Сергеевни олайлик. У бугун иккита гол урди, аввалги ўйинларда тўп кирита олмаганига келсак, бу шунчаки омад юз ўгириши бўлди. Мен ҳар доим Игорни кучли ҳужумчилардан бири деб келганман ва ҳозир ҳам шу фикримда қоламан. Биз ҳар бир ўйиндан кейин футболчиларнинг ҳаракатини диққат билан ўрганиб чиқамиз. Яна Игорь Сергеев мисолида айтадиган бўлсам, у баъзан машғулотларда бутун жамоа билан шуғулланмайди, балки нима қилиши лозим бўлса, алоҳида ўша камчилик устида бир ўзи ишлайди. Мураббийлар штабимизда малакали мутахассислар иш олиб бормоқда ва уларнинг меҳнати клубимиз раҳбариятини қониқтирмоқда, шундай экан, ҳозирча ўзгаришларга муҳтож эмасмиз.

-   “Пахтакор” футбол мактабидан чиқаётган ёшлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
-   Эътибор берган бўлсангиз, “Бунёдкор” билан ўйинда асосий таркибнинг етти нафар ўйинчиси ўзимизнинг тарбияланувчилар бўлди. Бундан хурсандмиз, лекин шу кўрсаткич билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Футбол мактаб тарбияланувчиларига олдига ўта жиддий талабларни қўямиз. Сен ҳали ёш экансан, озроқ вақт керак деб қараб ўтирмаймиз, талабни ҳаммага бир хил қўямиз.

-   Ўзбек футболида ўйинчи неча ёшгача ёш ҳисобланади? Баъзан 20га кирган бўлса ҳам ёш деймиз, баъзан 23ни ҳам ёш деймиз.
-   Футболчи токи асосий таркибнинг муқим аъзоси бўлмас экан, доимо ёш бўлиб қолаверади. Масалан, Жамшид Болтабоевни олайлик, у бемалол “Бунёдкор”га қарши асосий таркибда тушиши мумкин эди, лекин мураббийлар штаби билан бошқача қарорга келдик. Бизда ёш футболчиларга нисбатан ҳеч қандай чегирма йўқ, ўйинга тайёрми тушади, тайёр бўлмаса ўз вақтини захирада кутади. Олий лига - болалар футболи эмас, бу ерда ёш эмас, профессионал футболчи ўйнайди. Шунинг учун шахсан ўзим сен ҳали ёш экансан деб қараб ўтирмайман, олий лигада тўп тепишга тайёр бўлса майдонга туширавераман. Айтиб ўтганимдек, биз ҳаммага талабни бир хил қўямиз.

-   Кўпчиликни қизиқтираётган савол. “Пахтакор” Александр Гейнрихни қайтаришга ҳаракат қилиб кўрмадими?
-   Яширишнинг ҳожати йўқ, Саша Гейнрихни ҳаммамиз ҳурмат қиламиз. Менга маълум бўлишича, у “Локомотив”га эркин агент сифатида кўчиб ўтибди ва ярим йиллик шартнома тузган. Биз Гейнрихни “Пахтакор”га қайтаришимиз мумкинмиди? Тўғрисини айтсам, бу ҳақда кўп ўйлаганимиз йўқ. Гейнрих - кучли ҳужумчи, лекин биз ўз йўлимизни танлаганмиз ва шу йўлдан кетяпмиз. Бундан ташқари, унинг ёшини ҳам инобатга олдик. Гейнрихдек ҳужумчини ўз таркибингга қўшиб олиш учун у билан яхши шартнома тузишинг керак бўлади, яъни футболчи моддий томондан ҳаммаси жойида бўлишини хоҳлайди. Биз масаланинг бу томонини ҳам эътиборга олдик. Гейнрих “Локомотив”га ўтишни маъқул кўрди ва мен унинг қарорини ҳурмат қиламан.

-   “Локомотив” билан кечган Кубокнинг ярим финал ўйинлари ҳақида нима дея оласиз? Сиз ҳар иккала баҳсдан кейинги матбуот анжуманига кирмадингиз, шу боис фикрингизни билиш қизиқ туюляпти.
-   Алоҳида вазиятлар бўйича олиб қараганда “Локомотив”дан кучсиз эдик дея олмайман. Аммо баъзи жойларда йўл қўйилган хатолар Кубокдан чиқиб кетишимизга сабаб бўлди. Лекин иккала ўйин натижасига кўра “Локомотив”дан кучсиз эдик деб айтолмайман. Эътибор беринг, биринчи даврани биз ҳам 33 очко билан тугатдик. Агар журналистлар диққат билан ёндошиб, объектив фикрларини айтадиган бўлишса, “Пахтакор”нинг ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси эканлигини эътироф этишади.

Хайрулла Холиқов ёзиб олди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика