UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Самвел Бабаян: "Бундай ғалабалар жамоани янада кучайтиради" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бундай ғалабалар жамоани янада кучайтиради"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нафт Теҳрон" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян иштирок этди.
"Аввало бугун майдонга фақат ғалаба учун тушгандик, тўғри биринчи бўлимда ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Гол урганимиздан сўнг 10 киши бўлиб қолдик. Бу ғалаба янада тотли бўлди. Шундай ғалабалар жамоани янада кучайтиради. Камчилик бўлиб қолсак ҳам ҳужумга ўтдик, сабаби мақсадимиз фақат ғалаба эди. "Нафт" жуда кучли клуб эканини барча кўрди. Йигитларимизга раҳмат айтаман", - дейди Самвел Бабаян.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Кахи Махарадзе ҳам матбуот анжуманида иштирок этди. - Бугун жуда муҳим ғалабага эришдик. Шерикларим 120 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Барчани табриклайман, - дейди Кахи.

- Жамоанинг ўйинини кучайтириши мумкин бўлган футболчилар борми?
- Таркибимизда кўплаб ёшлар бор. Болтабоев, Козак яна бошқа ўйинчилар бор. Бугун мавсумдаги илк расмий ўйинимизни ўтказдик. Шу боис биздан жуда зўр ўйин кутиб бўлмасди. Энг асосийси уч очкони қўлга киритдик.

- "Пахтакор" футболчилар нимагадир ҳужум қилиш вақтида асосан тўпни орқага узатди. Тезкор қарши ҳужумга ўтиш борасида ишлар олиб борилаяптими?

- Айтиб ўтганимдек мавсумдаги илк учрашувни ўтказдик. Шу боис ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. 

- Машарипов бугунги ўйин билан кейинги ўйинларда асосий таркибда тушишга лойиқлигини кўрсата олдими?
- Бўлиши мумкин. У ўйинга яхши қўшилиб кета олди. Тўғри унда ҳам баъзи камчиликлар бўлди.

- "Пахтакор" Тошкентда Эрон клубларига умуман ютқазмаган. Шуни ўйладингизми?
- Биласизми ҳар қандай серия бир кун келиб якунига етади. Ўйинолди матбуот анжуманида "Нафт" 20дан ортиқ ўйиндан буён мағлуб бўлмаган дейишганди. Ўшанда биз серияга барҳам берамиз демагандим. Аммо айнан бизнинг жамоа бунга эришганидан хурсандман.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика