UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  0 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси ҳал бўладиган ўйин учун таркиблар аниқ  1 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  19 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  4 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2

Самвел Бабаян: "Бугун ОЧЛ савиясига тенг ўйин бўлди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугун ОЧЛ савиясига тенг ўйин бўлди"

"Пахтакор" - "Насаф" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян қатнашди.
"Бу ўйин ОЧЛ савиясидаги ўйин бўлишига тайёр эдик. Рақиб чемпионатда юқори ўринлар учун курашмоқда. Йигитлар катта меҳнатни амалга оширишди, натижа эса таблода", - дейди Бабаян.

"Биринчи давра охирига қадар "Пахтакор"да ишлайман. Шундан сўнг ким мураббий бўлишини ҳал қилиб олинади. Клубнинг ўз тизими бор, бу ўз йўналишида давом этади".

"Биринчи бўлимдаги ўйинимизни иккинчи бўлимда ҳам кўрсатишга уриндик. Шунчаки ҳисобни сақлаб қолишга ҳам ҳаракат қилдик. Футбол вазиятларга боғлиқ, агар "Насаф" иккинчи голни урганида бутунлай бошқача ўйин бўларди".

"Насаф" чемпионлик учун курашаётган жамоалардан бири ҳисобланади. Жамоа анча яхши футболчилардан ташкил топган, яхши мураббийга эга".

"Насаф" сафида Гадоев, Геворкян, Суюнов, Муҳаммадиев... каби футболчилар асосий ролни ўйнашмоқда. Улар ўз терма жамоаларига номзод саналишади.

"Жамшид Искандеров ҳозирги кунда 50 фоизга тайёр. У жароҳатдан энди тузалди. Искандеров ўз савиясига чиқмади деган фикрга қўшилмайман, шунчаки у кутилмаганда жароҳатга йўлиқди".

"Александр Лобанов Ўзбекистонда туғилган ва шу юрт фарзанди ҳисобланади. Бироқ тушунмовчилик туфайли ҳозирда унда фуқоролик йўқ. У терма жамоада ўйнаши учун қўлдан келган ишни қиламиз".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика