UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  1 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  1 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  50 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4

Самвел Бабаян: "Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"

"Пахтакор" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари менежери Самвел Бабаян иштирок этди.
"Бугун футбол байрами бўлди. Футбол мухлисларига бугунги ўйин ёқди деб ўйлайман. Чиройли голлар, хатолар, футбол бусиз бўлмайди. Қийин вазиятдан чиқиб кетганимиздан хурсандман. Мусобақа жадвалида ҳамон пешқадамликни сақлаб қолдик. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун ўйнаймиз", - дейди Самвел Бабаян.

"Ҳимояда ўйнаб ғолиб чиқиш жуда қийин. Шу боис ҳужум қилиб имкониятларимиздан фойдалнишга уриндик. Стадионга келган мухлислар учун ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик".

"Таркибимизда ёш қобилиятли футболчилар борлиги бизнинг бахтимиз. Сергеев бугун гол урмади, лекин ўтган икки ўйинда тўп киритди. У ўз устида тинмай ишламоқда, машғулотлардан кейин якка тарзда машқлар қилмоқда".

"Самарқанддаги ўйинда кўпчилик бизни 99 дақиқада гол урганимизни айтмоқда. Аслида бу тарих лекин яна ўша вазиятни тушунтираман. Ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди. Қўшимча вақтда жами 3та ўзгариш амалга оширилди. Ҳар бир ўзгариш учун 30 сониядан қўшилиши қоидада бор. "Динамо" футболчилари камида 1 дақиқа майдонда шифокорлар ёрдамини олишди. Энди ўша 5 дақиқа камида 1,5 дақиқани қўшиб олаверинг. Биз эса иккинчи бўлимнинг 46-дақиқасида гол урдик. Бундан ташқари ўша вазиятда гол урганимиздан сўнг "Динамо" ҳам ҳужум қилди ва гол уриши мумкин эди".

"Бугун захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўзларидан яхши таассурот қолдиришди. Анвар Солиев бугун жуда ҳам фойдали ўйнади", - дейди Бабаян.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика