UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Самвел Бабаян: "Бу учрашув Суперлигадаги сўнгги баҳсимиз каби қизиқ ўтди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бу учрашув Суперлигадаги сўнгги баҳсимиз каби қизиқ ўтди"

"Арал" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувидан (0:2) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўта муҳим баҳс оғир ўтди. "Арал"ни Нукусда мағлуб этиш осон деб ўйлаганлар адашади. Буни жуда катта қийинчилик билан амалга оширдик. Бу учрашув Суперлигадаги сўнгги баҳсимиз каби қизиқ ўтди. Ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишимиз жуда муҳим эди. Аввалги баҳсда мағлубиятга муносиб эмас эдик, шу сабабли ушбу ғалаба руҳий тушкунликдан чиқиб кетишга ёрдам берарди. "Арал" ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Улар ҳақиқий жангчилардек ҳаракат қилишди, мухлислар учун ўйнашди. Агрессив, замонавий ўйин намойиш этиб, вазифамизни қийинлаштиришди. Ўз навбатида бу регионни ҳам Суперлигада жамоаси бўлишини тилайман. "Арал" бу ёки келаси йил олий лигага чиқишини хоҳлардим".

- "Навбаҳор" чемпионатдаги сўнгги ўйинда "Пахтакор"га мағлуб бўлганди. Ўша мағлубиятнинг бугунги баҳсга таъсири бўлдими?

- Ҳа, таъсири бўлди. Бироқ йигитлар майдонга чиқиб, ғалабани қўлга киритишди.

- "Арал" таркибидан кимни ўз жамоангизда кўришни хоҳлаган бўлардингиз?

- Барча чизиқларда яхши йигитлар бор. Улар ҳаволаниб кетмаслиги учун исмларни айтмайман. Футболчиларнинг даражаси Суперлигада ўйнашга етади. Жамоанинг муваффақиятларида Неъматилло Қуттибоевнинг хиссаси катта деб биламан. Бу жамоани Суперлигада кўришдан хурсанд бўлардим.

- "Навбаҳор" футболчилари ўйин вақтини чўзишга уринишгандек бўлишди. Сабаб нимада?

- Майдон қопламаси футболчиларга жароҳат етказиши мумкин. Курашлар кўп бўлди. Футболчилар шикастланишганда танаффуслар бўлди. Биз вақтни чўзиш учун кўрсатма бермаймиз. Биз шунчаки жароҳатлардан сақланишга ҳаракат қилдик.


Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика