UZ

Сўнгги янгиликлар

02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  0 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  45 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  31 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  179 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  7 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4

Самарқандда мураббийларни касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ўтказилмоқда Янгиликлар

Самарқандда мураббийларни касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ўтказилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда малакали мураббийларни тайёрлаш, уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш йўналишида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Шу мақсадда ЎФА мутахассислари томонидан юртимизнинг турли вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилинмоқда.

Ана шундай семинарлардан бири Андижон вилоятида бўлиб ўтаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Самарқанддаги Олимпия захиралари коллежида ҳам мураббийларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ва амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда. 18 май куни бошланган семинарда жами 60 нафар мураббий иштирок этяпти. Семинарни ЎФА мутахассиси Жалимов Онгарбай ўтказмоқда.

Амалдий имтиҳонлар давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усули, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини кўрсатиб бориш ва ўша хатони тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари синовдан ўтказиляпти.

Имтиҳонлар натижалари кўра мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш талабига жавоб бермайдиган мутахассислар тегишли мураббийлик сертификатлари ва лицензияларидан маҳрум қилинади.  

Бундай семинарлар бутун республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика