UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  145 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  3 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  20 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  4 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган” Янгиликлар

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган”

“Хўжанд” клуби янги мавсум олдидан ўзбекистонлик ҳимояси Самандар Очилов билан янги шартнома измолади.

 Шу бўйича Очиловнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

“Мавсум якунига етганидан сўнг раҳбарият менга янги шартнома таклиф қилди. Қолаверса, ўзим ҳам “Хўжанд”даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилгандим ва раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар билан алоқа яхши эканлиги боис, ортга қайтишга қарор қилдим. “Хўжанд” билан яна бир йиллик шартнома имзоладим",- дейди Самандар Очилов.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?

- Таклиф бўлди. Бироқ футболчи ўзини ҳурмат қиладиган жойида бўлиши муҳим. Бизда тўп тепиш жуда қийин. Негаки, таниш мураббий бўлиши керак. Сизни доимий ўзига ҳамроҳ қилиши учун мураббий билан яхши муносабатда бўлишингиз керак. Бўлмасам, жуда қийин доимий равишда тўп тепишингиз. Шу томонларини яхшилаб ўйлаб кўриб, бир қарор келдим. Янги мавсумда “Хўжанд” яна ОФК кубогида иштирок этади. Шартнома муддатини янада узайтиришимга ҳам шу жиҳат ҳам туртки бўлди. 

- Янги мавсумда жамоангиз ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Режалар улкан. “Хўжанд” янги мавсумда чемпионликни мақсад қилган. Бу орқали Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олишни истайди. Худо хоҳласа, мазкур вазифани бажариш учун охиригача курашамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика