Салоҳ ва Фирминосиз қолган "Ливерпуль" бугун мўъжиза кўрсата оладими?
07 май 2019 13:44
Янгиликлар
Салоҳ ва Фирминосиз қолган "Ливерпуль" бугун мўъжиза кўрсата оладими?
"Камп Ноу"даги натижа "Ливерпуль" мураббийлар штабини шокка солиб қўйгани аниқ. Ҳисоб 0:3 эканлигига эътибор бермасак, "Барселона" фонида "Ливерпуль" ажойиб жамоа эканлигини исботлади. Натижа эса адолатсизроқ.
"Ливерпуль" "Барселона"ни мағлуб этиши мумкин эди. Бироқ бунга қарши иккита фактор туриб берди: Месси ҳамда "Ливерпуль" фойдаланмаган вазиятлар.
"Ливерпуль" 2018/19 йилги мавсум ЕЧЛ финалида "Реал"га қарши ўйнаганди. Ўшанда ҳам жамоа тактик томондан кучли ва тартибли ўйнаганди. Деярли шу таркиб "Камп Ноу"да ўз кучини кўрсата олди. Бу эса Клопп тўғри йўлдан кетаётганлигини англатади.
"Ливерпуль" рақибни тўпсиз ўйнаётган паллаларда ўйинни назорат қила олмади. Жамоанинг бир неча хавфли ҳужумларини Тер-Штегеннинг ажойиб сейвлари тўхтатиб қолди. Тўғри, "Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, аммо улар "Ливерпуль"дан бир бош устун эмасди.
Бироқ "Барселона"нинг кучига нисбатан бундай баҳо бериш ҳам хато. Вальверде Клоппнинг акцентига муносиб жавобни шу йўл орқали беришни истади. Илк навбатда шуни айтишимиз мумкинки, "Ливерпуль" "Барселона"нинг қуролини ўзига қарши ишлатди - тўпни ушлаб туриш ва позицон ҳужумлар...
"Энфилд"да нима бўлишини тахмин қилиш қийин. "Ливерпуль" қийинчилик билан "Ньюкасл"ни мағлуб этганда Вальверде жамоанинг асосий футболчиларига дам беришни маъқул кўрди. "Барселона"нинг асосий вазифаси - тезкор ёки ўйиндаги илк голни уриб, вазиятни ўз томонга оғдириш бўлади. Ўйиннинг бошланиш вақти бунда муҳим роль ўйнайди.
Мерсисайдликлар лазарети "анчагина бойиган". Муҳаммад Салоҳ "Ньюкасл"га қарши баҳсда жароҳатланди. Шунингдек, Фирмино, Кейта ва Лаллана ҳам сафдан чиққан. Шу боисдан "Ливерпуль" триоси Мане, Старриж, Вейналдум кўринишида бўлиши мумкин. Кейта ўрнини Фабиньо эгаллайди. Кеча Виржил ван Дейк ва Алекс Окслейд-Чермберлейн индивидуал дастур бўйича шуғулланган. Аммо улар ўйинда қатнашиши аниқ.
"Барселона" таркибида эса фақатгина Усмон Дембеле жароҳатланган. Бу эса Вальвердега бошоғриқ бўлмаса керак.
Тахминий таркиблар:
"Ливерпуль": Алиссон — Александер-Арнольд, ван Дейк, Гомес, Робертсон — Фабиньо, Хендерсон, Милнер — Вейналдум, Старридж, Мане.
"Барселона": тер Штеген — Серхи Роберто, Пике, Ленгле, Альба — Бускетс, Ракитич, Видаль — Месси, Суарес, Коутиньо.
Фикрлар