UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  0 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  37 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0

Салим Мустафоев: “Жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми” Янгиликлар

Салим Мустафоев: “Жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Қизилқум”га қарши 13–турдан ўрин олган қолдирилган учрашувда ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” ярим ҳимоячиси Салим Мустафоев фикр билдирди.

-  Иккинчи даврага тайёргарликдан сўнг ушбу ўйин қийин бўлди. Кубок баҳсининг чорак финалида Муборакнинг “Машъал” клубига мағлуб бўлдик. Мана шу мағлубиятдан сўнг руҳан тушкунликда эдик. Кечаги ўйинда қийинчилик билан ғалаба қозонишимиз шарт эди бу вазифани бажардик.

Жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми. Ҳеч ким жароҳатлардан кафолатланмаган. Ўйин пайтида рақиб футболчиси менга нисбатан жуда ҳам қўпол ҳаракатни амалга оширди. Яхшиямки ўша вақтда оёғимни олиб қолишга улгурдим. Оёғимни олиб қолишга улгурмаганимда жиддий жароҳат олишим мумкин эди.  

Иккинчи даврага тайёргарлик қизғин паллада давом этмоқда. Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатга бор эътиборимизни қаратяпмиз. Ҳозир бор эътиборимизни ьички чемпионат баҳсларига қаратганмиз. Чемпионлар лигаси доирасидаги “Ал Айн”га қарши учрашув ҳақида ҳозирча ўйламаяпмиз. Унгача бироз вақт бор.

Артур Геворкян ҳақида гапирадиган бўлсам қисқа муддат ичида бир – биримизни яхши тушуниб ҳаракат қилдик. Кейинги ўйинларда бунданда яхши ҳаракат қилиб, бир биримизни яхши тушуниб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Локомотив” футболчиси Салим Мустафоев.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика