Саланинг трагик рейсини ташкиллаштирган инсон қамоқ жазосини олди
12 ноя 2021 22:12
Янгиликлар
Саланинг трагик рейсини ташкиллаштирган инсон қамоқ жазосини олди
2019 йилнинг 22 январь кунида "Кардифф Сити" жамоасига трансфер қилинган Эмилиано Сала самолётда авиаҳалокатга учраб, вафот этганди.
BBC хабарига кўра, Франциядан Буюк Британияга ўша рейсни ташкиллаштирган бизнесмен Дэвид Хендерсон 18 ойлик қамоқ жазосини олган. Бунга қадар у самолёт рейсини тегишли жойлардан рухсат олмасдан ташкиллаштирганини тан олганди.
Эмилиано Сала 15 миллион евро эвазига "Нант"дан "Кардифф Сити"га ўтган ва ўшанда у Уэльс жамоасининг энг қиммат футболчисига айланганди.
Фикрлар