UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  0 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  9 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  35 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  17 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

"Сал қолса уришиб кетардик" — Роналдунинг либоси кимга насиб қилгани маълум Янгиликлар

"Сал қолса уришиб кетардик" — Роналдунинг либоси кимга насиб қилгани маълум

"Шериф"нинг 24 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Жозе Витор Пернамбуко Европа Лигасидаги ўйинидан сўнг "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду футболкасининг фахрли эгасига айланди.

Бразилиялик футболчининг сўзларига кўра, жамоадагилар либосни ким қўлга киритиши масаласида уришиб кетишларига сал қолган.

"Якуний ҳуштак янграганидан сўнг мен унга яқинлашиб, уни ўйин билан табрикладим ва "Криштиану, сизнинг футболкангизни олсам бўладими?", деб сўрадим. У: "Тинчланинг, уни кийиниш хонасида сизга бераман", деди. Ишончим комил эди, лекин бошқа ўйинчилар ҳам унинг олдига келиб, сўрашаётганини кўриб, жуда хавотирда эдим. Кейин яна қайта сўрадим ва унга ишонишимни айтдим. У хавотир олмаслигимни таъкидлади. 

Кейин Роналду ваъдасини бажарди.

У ечиниш хонаси ёнида мен билан учрашди ва ҳатто либосига имзо чекиб берди. Бу мен учун ўзига хос кун эди. Тўғрисини айтсам, ўйиндан кейин эртасига эрталаб ҳам ухлай олмадим", – деди у.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика