UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  18 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  64 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  92

Сал қолса "ўлим гуруҳи"дан плей-оффга чиқаётган Венгрия бош мураббийининг тақдири Янгиликлар

Сал қолса "ўлим гуруҳи"дан плей-оффга чиқаётган Венгрия бош мураббийининг тақдири

Евро-2020"да Венгрия термасини италиялик собиқ футболчи Марко Росси бошқарганини билармидингиз?!

Италияда мураббий Росси С1 Сериядан уёғига ўта олмади. 2012 у Венгрияга кўчиб кетади ва "Гонвед"ни қабул қилиб олади. Жамоа билан Европа Лигасида ўйнайди, қуйи дивизионга тушиб кетишдан қутқариб қолади, 2016/17-йилги мавсум эса 24 йил ичида илк бор чемпионлик титули қўлга киритилди. Мавсумлар оралиғидаёқ жамоани тарк этди – айтишича, таклиф қилинган янги шартномадаги рақамлар эришилган натижа ва амалга оширилган иш учун муносиб баҳо эмасди.

Кейин Словакияда ДАК жамоасида бир мавсум ишлади. Жамоа тарихда илк бор учликка кирди ва Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. 2018 йил ёзида Росси Венгрияга қайтди ва мамлакат термасига бош мураббий этиб тайинланди.


"Агар мен Италияда қолганимда, ҳозир акамнинг бухгалтерлик фирмасида оддий ишчи бўлиб фаолият олиб бораётган бўлардим, – дейди 56 ёшли Росси. – Бахтимга, Венгрияга кўчиб ўтдим ва бу ерда ўзимга ёқадиган иш билан шуғуллана оламан".

Италия ҳақида Россининг хотирасида салбий воқеалар қолган – айниқса жануб ҳақида. "Скафатезе" бошқарувини қўлга олдим, жамоани дахшатли десам камлик қиладиган ҳолатда лигада сақлаб қолдим. Кейин "Кавезе" жамоасида ишладим – негадир у ерда ҳамма менга қарши эди. Сабабини ҳеч билолмадим. Иш шу даражага етиб бордики, трибунада ўйинга ташриф буюрган аёлимга ҳурматсизлик қилишди (мухлислар Росси аёлига қарата туфлашган). Мен ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим ва бошқа жанубда ишламаслик ҳақида ўзимга сўз бердим. Бир йилча ишсиз юрдим, учта таклиф бўлди, бироқ менга С Серияда ишлаш учун пул тўлашим кераклигини айтишди. Жуда ғалати ҳолат. Ўшанда мен футбол мен учун буткул тугади деб ўйлагандим ва бошқа иш қидира бошладим. Лекин Будапештта ўз ресторани бор дўстим мени "Гонвед"нинг собиқ спорт директори билан таништирди. Ҳаммаси шундай бошланганди".


Шу ўринда қахрамонимизнинг икки муҳим қарорига эътиборингизни қаратиб ўтмоқчимиз. Росси она юртида, акасининг фирмасида ишлаб, хотиржам ҳаёт кечириши мумкин эди. Аммо у қийин йўл орқали бўлсада, ўзи севган ишни танлади. Мураббийликдаги баъзан табиий, баъзан сунъий, кутилмаган қийинчиликларга қарамай, таслим бўлмади ва қатъий турди. Бугун эса Марко Росси ва жамоаси гарчи гуруҳда қолиб кетган бўлсада, Евро-2020"ни чинакам қахрамонлардек тарк этмоқда.      

Эслатиб ўтамиз, тунда Венгрия сафарда Германияга жиддий қаршилик кўрсатди ва 84-дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайлигина ғалабани қўлдан чиқарди ҳамда гуруҳда қолиб кетди. 


Нозима Зарипова хориж сайтлари асосида тайёрлади

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика