Сака "Арсенал" билан узоқ муддатли шартнома имзолади
01 июл 2020 18:47
Янгиликлар
Сака "Арсенал" билан узоқ муддатли шартнома имзолади
"Арсенал" форвард Букайо Сака билан ҳамкорликни давом эттирилишини эълон қилди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 18 ёшли англиялик футболчи Лондон клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Сака - "Арсенал" тарбияланувчисидир, у клуб системасида 7 йилдан бери тўп тепиб келади. Ўйинчи "Арсенал"да 2018 йилнинг ноябрь ойида дебют қилган эди ва клуб сафида шу пайтга қадар 37та ўйинда майдонга тушди.
Сака жорий мавсум "Арсенал" сафида 21та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар