UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  0 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  5 17:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:30Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  5 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Сайтда янги юзерлар! Янгиликлар

Сайтда янги юзерлар!

Хабарингиз бор, сайтимизда рўйхатдан ўтиш ёпиб қўйилганди.
14-18 июль кунлари оралиғида рўйхатдан ўтиш очилди ва бир неча нафар ўқувчилар сайтимиз "юзери"га айландилар. Аммо доим ҳам сайтимизда рўйхатдан ўта олмайсиз. Сабаби, биз бу ерда дўстлик ришталарини тузиш тарафдоримиз. Ҳар куни бир нечта ўқувчиларнинг турли никларда рўйхатдан ўтишлари натижасида келишмовчиликлар ва шунга ўхшаган хунук ҳолатлар келиб чиқиши боис ҳам шу тартибда фаолият олиб борамиз. Натижа эса чакки эмас, жуда кўпчилик аҳил ва иноқ. "Барса" ва "Реал"чилар ҳам йўқ, аниқроғи бор, аммо бизнинг ўқувчилар буни шунчаки бир ўйин эканлигини тушуниб етганлар, ўзларига тегишли бўлмаган кишиларни деб уришмайдилар.

Регистрация очилганидан кейин сайтимизда бир-икки нафар шундай ўқувчилар оралади, лекин биз дарҳол кескин чораларни кўрдик. Сайтни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аъзолари бор. Кичиклар, доим катталарни ҳурмат қилинг. Футбол ҳаммамиздан қолиб кетадиган спортнинг оддий бир ўйини холос, меҳр-оқибат эса доим керак.

Кеча текшириб чиқсам, сайтда 7000дан зиёд ўқувчи рўйхатдан ўтган. Шулардан 200га яқини қайтиб чиқмайдиган блокда. Демак, 6000 нафардан зиёд ўқувчи фаол ҳолатда, аммо уларнинг 90% фақат хабараларни мутолаа қилади. Баъзан ўз логинини ишлатиб қўядиганлар ҳам анча кўп.

"CA" бир оила, ходимлар, футболчи-ю мураббийлар ва ўқувчилар. Биз шундай бўлиши тарафдоримиз. Илтимос, асабингизни оилангиз учун асранг!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика