UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Саидкомил Акбаров кетди, Шаҳзод Нурматов эса қайтди Янгиликлар

Саидкомил Акбаров кетди, Шаҳзод Нурматов эса қайтди

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоасида иккита янгилик бўлди.
2008 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя этиб, унинг муваффақиятида салмоқли улуш қўшиб келган Саидкомил Акбаров кейинги фаолиятини Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасида давом эттирадиган бўлди. Баҳрайннинг “Ал Риффа” жамоаси кўригига кетган Шаҳзодбек Нурматов эса қадрдон жамоасига қайтди.

Тожикистоннинг “Истиқлол”жамоаси бу йил ОФК кубогида қатнашади. Саидкомил “Истиқлол”да осиёлик легионер вазифасини ўтаб беради. “Металлург” клуби раҳбарияти, барча ўйинчилар ва мухлислари Саидкомилга кўп йиллик самарали хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ва халқаро майдонларда “Истиқлол” билан янги чўққиларни забт этишини тилаб қолади.

Шаҳзодбек Нурматов масаласига қайтсак, у “Ал Риффа” клуби раҳбарияти билан ташкилий масалаларда фикрни бир жойга қўя олмади ва ортда қайтишни маъқул кўрди. Тўпурар ўйинчи ҳамма клубга керак. Меҳнат шартномаси ҳали охирига етмаган Нурматовнинг “Металлург” таркибида бу йил ҳам асқотиши аниқ. Шу маънода “Шаҳзод, қадрдон жамоангга хуш келибсан”, деймиз.

Илгари хабар берганимиздек, ўтган ҳафта “Металлург” Туркия сафарига жўнаб кетаётган “Бунёдкор”га қарши кўрик-назорат учрашувини ўтказди. Тинимсиз ёғиб турган қор ва ҳаво ҳароратининг жуда пастлиги ўйин сифатига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмади. Ҳар иккала жамоа ўзларининг кучли таркибларини майдонга туширишди. Ҳисобда меҳмонлар икки марта олдинда боришди. Бироқ мезбонлар мағлубиятдан қутилиб қолишди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. “Металлург”дан иккала голни ҳам Дилмурод Каримов пенальтидан киритди.

“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 4:2 (2:2)
Голлар:
Дилмурод Каримов 37 пенальти (0:1), Анвар Бердиев 42 (1:1), Дилмурод Каримов 44 пенальти (1:2), Анвар Бердиев 45+1 (2:2), Темур Аюпов 84 (3:2), Темур Аюпов 88 пенальти (4:2).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика