Саид Хади Козимий: "Йигитларга раҳмат айтаман"
07 июл 2018 22:19
Янгиликлар
Саид Хади Козимий: "Йигитларга раҳмат айтаман"
"CAFA U-16 Championship" доирасида Тожикистон термасига қарши учрашувдан кейин Афғонистон термаси бош мураббийи Саид Хади Козимий ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун биз ғалаба қозондик. Кучли термага қарши баҳс олиб бордик. Ўйин икки томон учун ҳам қийин ўтди. Натижадан ва уч очкодан мамнунман. Йигитларга раҳмат айтаман.
Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида биз ўрта чизиқни кучайтиришни ният қилдик. Шу сабабли ҳам захирадан тушган футболчини яна алмаштирдим. Бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ", - деди мураббий.
Муҳаммад Амин Низомий: "Турнир яхши ташкиллаштирилган. Бундаги илк ғалабамизни ва уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Бундай турнирлар кўпроқ бўлишини, футболчилар бу орқали етарлича тажрибага эга бўлишини истайман".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар