UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  0 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  135 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4

​Саид Ҳоди Козимий: "Ўзбекистон кучли ўйин кўрсатди" Янгиликлар

​Саид Ҳоди Козимий: "Ўзбекистон кучли ўйин кўрсатди"

“CAFA U-16 Championship” доирасида Ўзбекистонга (1:4) қарши учрашувдан кейин Афғонистон термаси устози Саид Ҳоди Козимий ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз дастлабки дақиқаларда яхши ўйнадик ва биринчи бўлиб гол урдик. Кейинчалик босим пайдо бўлди. Шу боисдан ўйиндан олдинги тузилган режалар иш бермади. Футболчиларим ўзларини кўрсата олишмади. Кўплаб голлар қўйиб юбордик. Рақиблар кучли ўйин намойиш қилди. Ўйин давомида Ўзбекистон термасини яхшигина қўллаб-қувватлашди. Бу ҳам ғалабанинг бир омили бўлди, футболчиларга куч бағишлади. Танаффусда футболчиларимга тўп билан кўпроқ бўлиб, ўйинни назорат қилишларини кўрсатма бергандим. Аммо иккинчи бўлимнинг бошида пенальтини ура олмадик. Бу ҳам йигитларга қўшимча босим берди.

Биз икки йил олдин йиғилганмиз. Ўшанда 14 ёшгача бўлганлар термаси номи остида йиғинлар олиб боргандик. Шу вақт давомида кўплаб муаммолар бўлди. Таркибнинг катта қисми ўзгарди, янгиланишлар бўлди. Рамазон ойида ҳам футболчилар шуғулланишди. Аммо шароитлар яхши бўлмагани учун бир тан бир жон бўла олмаяпмиз.

Тўғри, биз чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак эди. Аммо биринчи ўйиндаги мағлубитга қарамасдан бизда имконият бор. Турнирга яхши шароитда тайёргарлик кўра олмадик. Буни тушунтириш қийин. Аммо вазиятга қараб ҳаракат қиламиз.

Бўлажак Осиё чемпионатида биринчи марта иштирок этяпмиз. Умуман олганда Афғонистон барча ёш категорияларида илк марта Осиё чемпионатида қатнашади. Бу турнирда биз гуруҳдан чиқишни режалаштиряпмиз. Ушбу турнир орқали биз яхши футболчиларни саралаб олишимиз керак. Менда бунданда яхшироқ футболчилар бор. Бироқ бу турнирда биз футболчиларни саралаб олишга мажбурмиз", - деди мураббий.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика